

Corriere dello Sport нашри хабарига кўра, Хави "Милан" клуби янги бош мураббийига айланиши мумкин. "Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Хавининг номзодини "россонерилар" эгаларининг маслаҳатчиси Златан Ибрагимович илгари сурмоқда.
"Милан" раҳбарияти ҳужумкор ўйин услубига эга замонавий мураббийни тайинлашни режалаштирмоқда — бунга Франсеск Фабрегас бошчилигидаги "Комо" жамоаси мисол қилиб кўрсатилмоқда.
Шунингдек, Sky Sports нашрига таяниб, "Милан" жорий мавсум якунида "Борнмут"ни тарк этган Андони Ираола номзодини ҳам кўриб чиқаётгани хабар қилинмоқда.



