

– Ўйин ҳақида
– Гуруҳ босқичи якунланди. Вазифа уддаланди, йигитларга ва мухлисларга раҳмат.
– Бугун "Андижон" сафида бир неча ёш футболчилар майдонга тушишди, шулар орасидан сизга ўйини ёққани ким бўлди?
– Ҳамма ҳаракат қилди. Айнан кимнидир ажратиб бўлмайди. Ҳали ишлашлари лозим. Шу каби ўйинлар орқали уларни асосий таркибга тайёрлаб борамиз.
– Орада танаффус катта, танаффус пайтида жамоамизнинг кучайиши керак бўлган нуқтаси қайси деб ўйлайсиз?
– Тайёргарлик қишки ва ёзги бўлади. Ёзги танаффус пайтида жисмоний ҳолатга эътибор берамиз. Ҳужумларни, ҳимояни ривожлантирамиз. Ишимиз кўп.
– Асосий дарвозабонни қайдномага киритилмаганига сабаб нима?
– Бизда учта дарвозабон бор. Уларнинг уччаловига ҳам биттадан ўйин амалиёти беришни мақсад қилгандик. Рустамжонов ёш, ҳали ўсади, шу сабабли унга ҳам ўйин амалиёти беришимиз лозим эди.
– "Насаф"ни натижасини ҳам кузатиб турдингизми?
– Ёрдамчиларим кузатиб туришди. Андижон халқи учун, плей-оффдаги ўйинни уйда ўтказиш учун биринчи ўрин учун бор кучимизни ишга солдик ва бунга эришдик.
– Танаффус бўлади, жамоамизнинг режаси қандай?
– Асосан ўз қароргоҳимизда бўламиз. Кейин ўйин амалиёти учун режа тузмоқдамиз. Бошқа давлатга бориш ва ўйин ўтказиш мақсадимиз бор.



