

Эрон Профессионал футбол лигаси ташкилоти қарорига кўра, 29 октябрь куни Шероз шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган баҳс белгиланган санада бўлиб ўтмайди.
Бунга Эрон клубларининг Осиё мусобақаларидаги тиғиз тақвими ва халқаро сафарлар билан боғлиқ қийинчиликлар сабаб бўлган. Ташкилот Эроннинг халқаро мусобақаларда иштирок этаётган клубларига тайёргарлик учун қўшимча вақт бериш мақсадида айрим учрашувларни бошқа муддатга кўчиришга қарор қилган.
"Трактор" ва "Фажр Сепоси" ўртасидаги баҳснинг янги санаси кейинроқ эълон қилинади.
Шу тариқа, Табриз клубининг навбатдаги расмий учрашуви Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига қарши бўлиб ўтади.
Маълумот учун, "Трактор" ва "Нефтчи" ўртасидаги Элит Осиё Чемпионлар Лигаси турнири 4-тур учрашуви 2 ноябрь куни Ўмон пойтахти Маскатдаги "Султон Қобус" спорт мажмуасида ўтказилади.
"Трактор" мазкур мусобақанинг аввалги турида БААнинг "Ал Айн" клубига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.



