"Трактор" бош мураббийи Ҳамробековга Ўмонга боришни маслаҳат берди, у кейинги ўйинда майдонга тушмайди

Iskandarov Abdulaziz
8 окт 2026, 09:13
Эрондаги легионерларимиз ҳақида.

"Трактор" бош мураббийи Жавод Некунам клуб ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробековни Ўзбекистон терма жамоасидан кейин чемпионат доирасида "Истиқлол"га қарши ўйин учун Эронга шошилинч қайтармасликка қарор қилганини айтди.

"Ҳамробеков ўз мамлакати терма жамоаси билан бирга бўлди ва ФИФА кунларидаги барча ўйинларда тўлиқ майдонга тушди. Мен унга Эронга келиб, эртага ҳам ўйнашини айтишим мумкин эди, аммо унинг жисмоний ҳолатини инобатга олиб, уни кейинги ўйинда майдонга тушириш мақсадида Ўмонга бориб, дам олишини тайинладим",- деди 46 ёшли мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Tasnim

Сўнгги янгиликлар

Барча ›