"Навбаҳор": Сангажиев сафга қўшилди
26 июл 2016 15:17
Янгиликлар
"Навбаҳор": Сангажиев сафга қўшилди
Легионернинг ҳаракатлари мураббийлар штабига манзур бўлса, футболчи иккинчи даврани "лочинлар" сафида ўтказади. Доржи футболчилик фаолиятини 2014- йилда Россиянинг "Уралан" (Элиста) хаваскорлар футбол клубида бошлаган. Шунингдек ўша йилнинг ўзида у Абхазиянинг "Афон" жамоасида ҳам ўйнаган. 2015 йилда яна "Уралан" таркибига қайтган. Ўтган мавсумни эса Сангажиев "Анжи" жамоаси ёшлар таркибида ўтказди. 2015-16 мавсумда ўйинчи Россия ёшлар биринчилигида "Анжи" шарафини 18 учрашувда (асосий таркибда 12 ўйин) ҳимоя қилган. Жами майдонда 1029 дақиқа ҳаракат қилган Сангажиев ўз ҳисобига 2 гол ёздириб қўйган. Шунингдек у бир маротаба сариқ карточка олган. 6 кун аввал Доржи "Анжи" ёшлари таркибида Словениянинг учинчи дивизиони вакили "Мура" жамоасига қарши назорат учрашувида (3:1) махачқалъалилкарнинг голларидан бирига муаллифлик қилди.
Сангажиев Доржи Николаевич
Амплуа: ярим ҳимоячи
Фуқаролиги: Россия
Туғилган санаси: 19.02.1996
Бўйи: 173 см
Вазни: 65 кг
Рақами: 63
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар