"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе
23 дек 12:46
Янгиликлар
"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе
"Лочинлар" устози сифатида ишга киришган Тимур Кападзе тайёргарлик жараёнлари ҳақида фикр билдирди.
"Йиғинга киришдик. Ҳали таркибга ҳамма ҳам қўшилгани йўқ, янги йилдан сўнг тўлиқ ҳолда бўламиз. Шунга қарамай ҳозирги таркиб, қолаверса ёшларни кўриб чиқмоқчимиз. Албатта, мақсад янги мавсумга муносиб тайёргарлик кўриш. Ўйлайманки, ҳаммаси жойида бўлади. Селекция ишлари давом этмоқда. Ўйинчиларни кўриб чиқяпмиз, легионер масаласи ҳам бор. Янги йилдан сўнг яна шу ерда 10 кунлик йиғин ўтказамиз. Кейин эса Туркияга кетамиз. Машғулот жараёнлари ҳаммаси жойида. Камчилик йўқ, барчаси жойида бўлиши керак", – дейди Тимур Кападзе.
— Жамоа олдига раҳбарият томонидан қандай вазифа қўйилди?
— "Навбаҳор" ҳар доим юқори ўринларга курашган жамоа. Ҳамма йилда ҳар хил бўлган. Бизда мақсадлар катта. Юқори ўринлар учун курашишимиз аниқ. Шунга яраша тайёргарлик кўрамиз. Яхши таркиб йиға олсак, тепа поғоналарга ҳаракат қиламиз.
— Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Азиз Турғунбоевни "Навбаҳор"га ўтиш эҳтимоли қанчалик юқори?
— Ҳозир иш олиб бориляпти. Яна бошқа футболчилар ҳам бор. Бу иш жараёни кетмоқда. Қай даражада келиша оламиз, чунки шартнома деган омиллар бор. Насиб қилса, амалга ошади. Азиз ҳам яхши футболчи.
— "Навбаҳор" клуб миқёсида аввалги жамоаларингиздан кескин фарқ қилади. Бу ерда ҳамма ҳам ишлаб кета олмайди. Бундай босимга тайёрмисиз?
— Терма жамоадаги босим ҳеч қаерда бўлмаса керак. Бунга ўрганганмиз, муаммо бўлмаслиги керак. Мухлислар учун "Навбаҳор"га бордим. 2 йилдан бери мухлислар ҳам хоҳиш билдиришган. Камчиликлар йўқ эмас, ниманидир устида ишлаш керак, тўғирлидиган нарсалар бор. Яхши жамоа қиламиз. Энг муҳими муюлисларни хурсанд қилиш. Ниятимиз ҳам шундай, "Навбаҳор" обрўсини юксалтириш. Мухлислар ҳам буни тўғри тушунишади ва қўллаб-қувватлайди деб ўйлайман. Аҳил бўлмасак бир нарсага эришиш қийин бўлади. Биргаликда олдимига қўйилган вазифани уддалаймиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар