"Навбаҳор": Сангаджиев бугун майдонга тушади
18 авг 2016 15:28
Янгиликлар
"Навбаҳор": Сангаджиев бугун майдонга тушади
Давралар оралиғида "Навбаҳор" сафига келиб қўшилган россиялик футболчи Дорджи Сангаджиев ёшлар биринчилигидан ўрин олган “Навбаҳор” ва “Машъал” жамоалари ўртасидаги учрашувда майдонга тушади.
Август ойининг дастлабки кунларида Сангаджиев билан ўзаро бир йиллик шартнома имзоланганди. Шу сабабли, футболчини иккинчи давра олдидан ПФЛдан рўйхатдан ўтказилганди. Айрим хужжат ишлари якунига етмаганлиги сабабли Сангаджиев олдинги турларда иштирок эта олмаганди. Шу ўринда жамоага чақирилган гондураслик ва коста рикалик футболчиларни “Навбаҳор” аъзосига айланишлари амалга ошмаганлигини ҳам қўшимча қилиш жоиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар