"Навбаҳор" охирги бор "Истиқлол" стадионида қачон ғалаба қозонган?

Iskandarov Abdulaziz
28 июл 2026, 15:15
Турнинг шиддатли дуэлига оид қизиқ маълумотларни беришда давом этамиз.

"Нефтчи" ва "Навбаҳор" жамоалари шу кунга қадар Фарғонада 31 маротаба тўқнаш келишган. Бу беллашувларда мезбонлар 22 ғалабани қўлга киритган бўлса, "лочинлар" 3 бор 3 очколик бўлишган. Яна 6 та баҳсда томонлар бир очкодан бўлишиб олган.

"Навбаҳор" охирги маротаба 2022 йилги мавсумда "Нефтчи"ни сафарда енгишга муваффақ бўлган. Кейинги 3 та ўйинда 2 та дуранг, 1 та мезбонлар ғалабаси қайд этилган.

Суперлига-2022. 22-тур
"Нефтчи" - "Навбаҳор" 1:2
Голлар:
Фозил Мусаев 4, Жамшид Искандеров 29, Зоран Марушич 64

Маълумот учун, водий дербиси "Истиқлол" стадионида 20:00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia