"Навбаҳор" собиқ футболчиси Болгарияга йўл олди

Оқил Абдубарноев
7 сен 2026, 15:40
Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси собиқ аъзоси Катулонди Кати фаолиятини Болгария чемпионатида давом эттиради.

26 ёшли конголик марказий ҳужумчи Софиянинг "Локомотив" клуби билан ўзаро келишувга эришиб, икки йиллик расмий шартномага имзо чекди.

Маълум қилинишича, Болгария клуби раҳбарияти аллақачон янги футболчи учун ишчи визасини расмийлаштириш жараёнини бошлаб юборган. Софияликлар мураббийлар штаби терма жамоалар ўйинлари сабабли юзага келган қисқа муддатли танаффусдан сўнг конголик легионернинг хизматларидан тўлақонли фойдаланишни мақсад қилган.

Маълумот ўрнида, конголик легионер жорий мавсумнинг биринчи даврасида "Навбаҳор" таркибида умумий ҳисобда 12 та расмий учрашувда майдонга тушди. Хусусан, Ўзбекистон Суперлигасида 10 та баҳсда 1 та гол урган бўлса, Ўзбекистон Кубоги доирасидаги 2 та ўйинда ҳам 1 та тўп киритишга муваффақ бўлди.

photo_2026-09-07_15-31-29.jpgphoto_2026-09-07_15-31-29 (3).jpgphoto_2026-09-07_15-31-29 (2).jpg

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia