"Навбаҳор" икки собиқ футболчисига қарзини тўлади. Трансфер тақиқи олиб ташланадими?

Khoja
7 янв 2024
Хабарингиз бор ўтган йилнинг декабрь ойида ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси "Навбаҳор", "Машъал", "Янгиер" футбол клубларига футболчи ва мураббийлар олдида юзага келган қарздорликни бартараф этиш бўйича муддат белгилаганди.

 Хусусан, наманганликлар Хуршид Хўжаев ва Рустам Ашурматовдан қарздор эди. Олинган маълумотларга қараганда, “лочинлар” ҳар икки футболчининг олдидаги қарзларини тўлаган. Бу дегани клуб бемалол янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш имконига эга бўлaди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia