

Мазкур ташаббус Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақасида жамоа учун қулай шароит яратиш, футболчилар ҳамда мураббийлар штабининг сафар давомида ҳордиқ чиқаришини таъминлаш ва қитъа миқёсидаги муҳим баҳсга тайёргарликни кучайтириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, келгуси чоршанба куни "Кувайт" клубини ОЧЛ 2 мусобақасининг гуруҳ босқичи 3-тури доирасида Ўзбекистоннинг "Насаф" жамоасига қарши муҳим учрашув кутиб турибди.
Айни пайтда турнир жадвалида "Кувайт" 3 очко билан гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам – БААнинг "Ал-Ваҳда" жамоаси ҳисобида 6 очко мавжуд бўлса, Қаршининг "Насаф" ҳамда "Ал-Холдия" клублари биттадан очко жамғарган ҳолда кейинги ўринларни банд этган.



