Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ мураббийи Россия билан ўйин тенг курашлар остида ўтиши мумкин деб ҳисоблайди

Оқил Абдубарноев
24 окт 2026, 12:41
Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Валерий Непомняшчий Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэла терма жамоаларига қарши бўлажак ўйинлари ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Ўзбекистон – сўнгги жаҳон чемпионати иштирокчиси, уларнинг бир нечта футболчилари РПЛда тўп тепади. Қизиқарли ўйин бўлади. Менимча, агар Россия терма жамоасида футболчиларнинг оптимал уйғунлиги бўлса, биз Ўзбекистондан кучлироқмиз. Агар бизда янги ўйинчилар майдонга тушса, жамоамиз ўзбеклар билан тенг кураш олиб бориши мумкин. Венесуэла ҳақида ҳеч нарса дея олмайман, Жанубий Америка жамоасини унчалик кузатмайман, лекин у ерда футбол ўйнашни билишади.

Ноябрдаги танаффусда кўпинча йиғин селекция характерига эга бўлади. Мураббийлар аввал терма жамоада бўлмаган футболчиларга эътибор қаратишлари мантиқан тўғри. Албатта, терма жамоа таркиби оптимал бўлганини кузатиш мен учун қизиқроқ. Аммо мураббийларда футболчиларнинг кенгроқ қамровини баҳолаш имконияти бор", – деди Непомняшчий "Совспорт" мухбирига.

Россия терма жамоаси 12 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистонга қарши майдонга тушади. Валерий Карпин жамоаси Венесуэла билан 17 ноябрь куни Краснодарда куч синашади.

Россиялик мутахассис 2006 йил январдан ноябргача Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритган. Непомняшчий бошчилигида Ўзбекистон терма жамоаси 6 та расмий халқаро ўйин ўтказиб, 3 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Совспорт

Сўнгги янгиликлар

Барча ›