Марселонинг 17 ёшли ўғли Мадриднинг "Реал" клуби асосий таркибида дебют қилиши мумкин

Aslanov Jasurbek
24 окт 2026, 12:30
Мадриднинг "Реал" клуби академияси ҳужумчиси, "қаймоқранглилар"нинг собиқ бразилиялик ҳимоячиси Марселонинг ўғли Энцо Алвес тез орада "Қироллик клуби"нинг асосий жамоасидаги илк ўйинини ўтказиши мумкин.

Бу ҳақда Испаниянинг Diario AS нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, ёш форвард ёшлар даражасида ажойиб сермаҳсуллик намойиш этмоқда: Мадрид академияси ("Ла Фабрика") тизимида у турли ёш тоифаларидаги жамоалар сафида ҳозиргача 150 дан ортиқ гол уришга улгурган.

Клуб раҳбарияти ва Жозе Моуринью бошчилигидаги биринчи жамоа мураббийлар штаби ўсмирга катта умид боғламоқда. Маълум қилинишича, Алвес асосий таркиб машғулотларига тобора яқинлашиб боряпти ва жорий мавсумнинг ўзидаёқ катталар футболида ўз имкониятига эга бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, унинг отаси Марсело 15 йил давомида (2007 йилдан 2022 йилгача) "Реал" шарафини ҳимоя қилиб, 25 та совринни, жумладан, бешта ЧЛ кубогини қўлга киритган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Diario AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›