UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  3 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  4 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  1 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  31 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  6 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  6 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  25 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  16 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  22 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231

"Насаф" - "Сўғдиёна" баҳси бир кун олдинга кўчирилди, чемпионларга кубок ҳам ўша куни топширилади Янгиликлар

"Насаф" - "Сўғдиёна" баҳси бир кун олдинга кўчирилди, чемпионларга кубок ҳам ўша куни топширилади

Суперлига 24-туридан ўрин олган "Насаф" — "Сўғдиёна" учрашуви 10 ноябрь куни бўлиб ўтиши керак эди.

ЎФА миллий терма жамоанинг Қатарга сафаридан келиб чиқиб, 24-турнинг икки учрашувини 9 ноябрь куни ўтказиш таклифини илгари сурганди. Мазкур таклифга "Пахтакор" розилик билдирди ва унинг "Навбаҳор" билан ўйини 9 ноябрда ўтадиган бўлди.

"Насаф" эса Чемпионлар лигасида 6 ноябрь куни ўйини борлигидан келиб чиқиб, бу таклифга рози бўлмаганди. Бироқ қаршиликлар бир тур аввал "Локомотив" устидан зафар қучиб, мамлакат чемпионлигини муддатидан олдин қўлга киритди. Мазкур ҳолат ҳамда "Насаф" клубининг Қатарга учиб кетиши керак бўлган футболчиларининг кубок топшириш маросимида бемалол иштирок этишини инобатга олиб, қаршиликлар 24-тур беллашувини 9 ноябрда ўтказиш таклифини киритди. Бу ҳам миллий терма жамоа учун фойдали эканлиги, ҳам кубок топшириш маросимида терма аъзоларига қулайлик тақдим этишидан келиб чиқиб, Лига "Насаф" сўровини қаноатлантиришга қарор қилди.

Шу тариқа Суперлига 24-туридан ўрин олган "Насаф" — "Сўғдиёна" учрашуви 9 ноябрь куни 17:00 да старт оладиган бўлди. Учрашувдан кейин мамлакатнинг янги чемпионига кубок топшириш маросими ўтказилади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика