Роналду "Ал Насср"нинг навбатдаги ғалабаси ва ўзининг голи ҳақида фикр билдирди

10 окт 2026, 09:15
"Ал Наcср" ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду Саудия Про-лигасининг 8-туридан ўрин олган "Ал Дирия"га қарши кечган ўйиндаги йирик ғалабага (3:0) муносабат билдирди.

Португалиялик форвард 23-дақиқада ҳисобни очди. Ушбу гол унинг фаолиятидаги 980-гол бўлди.

"Иш бажарилди. Кейингисига ўтамиз!" — деб ёзди Роналду Х ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида.

Про-лиганинг саккизта ўйинидан сўнг "Ал Насcр" 19 очко тўплаб, иккинчи ўринни эгаллаб турибди. "Ал Дирия" 11 очко жамғарган ва тўққизинчи поғонада жойлашган.

Мусобақанинг навбатдаги турида Ангелос Постекоглу жамоаси "Ал -Ахли" билан куч синашади. Учрашув 15 октябрь куни Жиддадаги "Кинг Абдулла Спортс Сити" стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар