Бразилия футбол афсоналари сохта мураббийлик лицензиялари сотиш бўйича тергов қилинмоқда

10 окт 2026, 10:25
Тьяго Силва, Роберто Карлос, Фелипе Мело ва бир қатор бошқа футболчилар сохта мураббийлик лицензияларини сотиш бўйича суриштирувда пайдо бўлишди. Бу ҳақда UOL хабар бермоқда.

"Фламенго" ва "Палмейрас"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Алехандро Манкусо футболчиларга тўлиқ таълим олмасдан ва имтиҳон топширмасдан Аргентинанинг ATFA ассоциацияси мураббийлик лицензияларини олишни таклиф қилган. Тўртта лицензиядан иборат тўпламнинг (С, В, А ва PRO) нархи тахминан 100 минг бразилия реалини ташкил этган.

Тьяго Силва ва Роберто Карлосдан ташқари, Манкусонинг мижозлари орасида Диего Лугано, Деян Петкович, Луис Густаво, Алекс де Соуза ва бошқа машҳур футболчилар номлари келтирилган.

ATFA баёнотида Манкусонинг ташкилотга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатлар сохта экани таъкидланди. Собиқ футболчининг ўзи эса лицензияларсотилгани ҳақидаги айбловларни рад этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: UOL

Сўнгги янгиликлар

Барча ›