Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади

10 окт 2026, 12:01
"Манчестер Юнайтед" ҳозирда Туркиянинг "Трабзонспор" жамоасида ижара асосида ўйнаётган камерунлик дарвозабон Андре Онана билан бутунлай хайрлашмоқчи.

Манкунианликлар турк клуби билан 30 ёшли дарвозабонни тўлиқ трансфер қилиш имкониятини муҳокама қилишни режалаштирмоқда. "Трабзонспор"нинг ўзи футболчининг ўйинларидан мамнун ва уни узоқ муддатга жамоада сақлаб қолишга тайёр.

Онананинг амалдаги ижара шартномаси 2027 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган. Камерунликнинг тахминий трансфер нархи саккиз миллион еврони ташкил этади. Туркия чемпионатининг жорий мавсумида дарвозабон олтита ўйин ўтказиб, бешта гол ўтказиб юборди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Touchline

Сўнгги янгиликлар

Барча ›