

Улуғбек Бакаев: “Биринчи муаммо бу - сунъий майдон. Биринчи бўлимда тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик “Хоразм”да бўлди. Вазиятлар яратишди, бизнинг ўйин ўхшамади. Аммо иккинчи бўлимда ўйин жонланди, ўзгаришлар ёрдам берди, ҳужумлар ташкил қилдик. Дуранг - иккала жамоа учун адолатли натижа бўлди. Йигитларга раҳмат айтаман, “Хоразм”га эса кейинги баҳсларда омад тилайман.



