

Сергей Токов: “Бу баҳсни жангари дуранг деб атаб бўлмайди. Иккинчи бўлимда вазиятларга эга бўлдик, устунлик қилдик. Мухлисларни хурсанд қилишга уриндик. Йигитларга эътироз йўқ. Етишмаган ягона нарса маҳорат бўлса керак. Тўп дарвозага киришни хоҳламади, рақиб ҳам яхши ҳимояланди”.
- Бугунги баҳс учун режангиз неча фоизга амалга ошди?
- Фақат гол етишмади десам хато бўлмаса керак. Йигитлар совуққонроқ бўлиши керак. Ҳозир футболчи олиш, таркибни кучайтиришга имкон йўқ. Жамоамиз бугун рақибдан яхшироқ ўйнади. Чуқур ҳимояланадиган рақибга қарши ўйнаш қийин.



