

Махачқалъанинг "Динамо" клубида тўп тепаётган футболчи Ўзбекистон терма жамоаси рақибга қарши ҳимоявий ўйин намойиш этмаслигини таъкидлади.
"Россия терма жамоаси яхши жамоа. Ўйлайманки, қизиқарли учрашув бўлади. Ҳозир Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари яхши клубларда тўп сурмоқда. Биз фақат ҳимоядан ўйнаймиз, деб ўйламайман. Майдонда устунлик қиламиз ва ўз футболимизни намойиш этамиз", — деди Маҳамаджонов.
Маълумот учун, 23 ёшли ҳимоячи 2026 йил сентябрь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоасида дебют қилди. У ҳозирга қадар терма жамоа сафида 3 та ўйинда иштирок этиб, 1 та голли узатмани амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 12 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади.



