"Наполи" Лукаку билан шартномани бекор қилиш бўйича келишувга эришди

Sherzod Nurmatov
14 май 2026, 14:20
"Наполи" ва ҳужумчи Ромелу Лукаку ўзаро ҳамкорликни муддатидан олдин тугатишга келишиб олди.

33 ёшли бельгияликнинг битими 2027 йил ёзигача мўлжалланган эди.

Манбага кўра, ҳужумчи фаолиятини Саудия Арабистони ёки Туркияда давом эттириш вариантларини кўриб чиқмоқда. "Милан" ҳам футболчига қизиқиш билдирмоқда.

Лукаку ва "Наполи" раҳбарияти ўртасидаги муносабатлар интизомий ҳодисадан кейин ёмонлашган. Футболчи март ойида Бельгия терма жамоасининг халқаро ўйинларидан сўнг клубга ўз вақтида қайтмаган, бу эса раҳбарият билан можарога сабаб бўлганди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport