

"Фенербахче" Бельгия терма жамоасининг 33 ёшли ҳужумчиси трансфери ҳақида эълон қилди. Келишув тафсилотлари ошкор этилмаяпти. Футболчи бугун кечқурун Туркияга етиб келади.
Аввалроқ Истамбул клуби Ромелу учун 6 миллион евро ва бонус тўлаши хабар қилинган эди.
Серия Анинг ўтган мавсумида Лукаку бор-йўғи 5 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди. 2026 йилги жаҳон чемпионатида унинг ҳисобида 6 та ўйинда 3 та гол ва битта ассист бор.



