

Манбага кўра, 33 ёшли ҳужумчи шахсий шартномасининг молиявий шартларини деярли келишиб олган. Клублар яқин соатларда тўғридан-тўғри музокараларни бошлашга тайёр.
Италия матбуотига кўра, "Наполи" марказий ҳужумчи учун 10 миллион евролик таклифни қабул қилишга тайёр. Шунингдек, унга “Атланта”, "Монако" ва Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдирган.
Лукаку 2025/26 йилги мавсумда "Наполи" сафида барча мусобақаларда 7 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди. Ҳужумчи жароҳати туфайли мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди. Унинг Италия клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt портали Лукаку нархини 6 миллион еврога баҳоламоқда.



