

Ҳозирда АПЛнинг бир қатор клублари билан потенциал трансфер бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Манбага кўра, 32 ёшли ҳужумчи Италияда фаолиятини давом эттиришни хоҳлаган. "Милан" ва "Интер" билан дастлабки суҳбатлар ўтказилган, бироқ клублар унинг ўтишига қизиқиш билдирмаган. Шу сабабли Лукаку Англияга қайтиш имкониятларини ўрганмоқда. У аввал "Челси", "Манчестер Юнайтед", "Эвертон" ва "Вест Бромвич Альбион" клубларида ўйнаган.
Таъкидланишича, "Наполи" футболчини 23 миллион еврога сотиб юборишга тайёр.



