

"Биз янги йўлга тушиб олдик ва бундай кўтарилиш ҳамда пасайишлар бўлиб туриши мумкин. Францияга қарши ажойиб ўйин ўтказдик, аммо ушбу учрашувга бироз чарчаган ҳолда етиб келдик. Миллатлар Лигасида бир нечта зўр ўйинлар ўтказган бундай қизиқарли серияни ҳеч ким кутмаганди, лекин Бельгия биздан кучлироқ эди. Ўйинимизни кучайтиришимиз керак", – дея 27 ёшли дарвозабоннинг сўзларини келтирди УЕФА расмий сайти.
Италия (6 учрашувдан сўнг 10 очко) Миллатлар Лигаси А дивизионининг 1-гуруҳ жадвалида 3-ўринни эгаллади ва плей-офф босқичига чиқа олмади.


