

11 июнь куни Жаҳон чемпионати-2026 нинг очилиш маросими ва илк учрашуви бўлиб ўтадиган Мехикодаги "Ацтека" стадионига олиб борувчи йўлни минглаб намойишчилар тўсиб қўйди.
Ўтган ҳафтадан бери Мексика пойтахтида таълим ходимлари касаба уюшмаси иш ҳақини оширишни ва пенсия ислоҳоти тўғрисидаги қонунни бекор қилишни талаб қилиб, намойишлар ўтказмоқда.
Мамлакат президенти Клаудия Шейнбаум намойишларни "провокация" деб атади, аммо ҳозирча намойишларни бостириш учун полицияни жалб қилишни истисно қилди.
11 июнь куни бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатининг илк ўйинида Мексика ва Жанубий Африка терма жамоалари баҳс олиб боради. 18 июнь куни эса Ўзбекистон терма жамоаси айнан шу аренада мундиалдаги ўзининг дастлабки баҳснини ўтказади.



