Юсте: "Барса" Пересни судга бермоқчи"

Aslanov Jasurbek
9 июн 2026, 22:22
"Барселона" Флорентино Пересни судга бермоқчи.

"Барселона" президенти вазифасини бажарувчи Рафа Юсте каталонияликлар клуби "Реал" президенти Флорентино Пересни мадридликлар раҳбарининг баёнотлари сабабли судга бермоқчи эканини маълум қилди.

"Ғурур билан ҳимояланиш бир нарса, орқаваротдан иш кўриш эса бутунлай бошқа нарса.

Бизни УЕФАга 500 та ҳужжат жўнатиши билан қўрқита олишингиз мумкин деб ўйлайсизми? Бу одам нимани ўйлаётганини билмайман. Хўш, биз судда кўришамиз ва умид қиламанки, улар қилмишларига яраша жавоб оладилар.

"Реал" президенти ҳамон "Барселона"нинг муваффақиятларини кўра олмаяпти. Ҳасад ва ғазаб ўртасида фарқ бор.

Чиндан ҳам шу одам бизни чемпионлик титулларини ўғирлашда ва ҳакамлар ёрдамида ғалаба қозонишда айблаши мумкин деб ўйлайсизми?

Биз Флорентинони жамоамизни беқарорлаштиришга қаратилган туҳмат учун судга берамиз. Эмблемамизга ҳеч ким доғ тушира олмайди. Ҳеч ким "Барселона" номини шарманда қила олмайди. Шундай экан, биз судда кўришамиз", – деди Рафа Юсте.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Diario Sport