

АҚШда 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш бўйича Оқ уй ишчи гуруҳи раҳбари Эндрю Жулиани Африканинг энг яхши ҳаками Омар Абдулкадир Артан нима учун мундиалда ишлаш учун мамлакатга киришга рухсат олмаганини изоҳлади. Аввалроқ сомалилик реферига виза бериш рад этилган эди.
"Ҳакамга мамлакатга киришни рад этиш Трампнинг Сомали манзилига айтган танқидлари билан боғлиқми? Бу саволнинг ўзиёқ нотўғри. Президент бир нарсада ўзгармасдир ва мен бунда уни тўлиқ қўллаб-қувватлайман: биз хавф туғдирувчи шахсларнинг АҚШга киришига йўл қўймаймиз, на Жаҳон чемпионати ва на бошқа бирон бир сабаб билан", — деди Жулиани "Атлантика кенгаши" тадбирида.



