

“Охирида аламли гол ўтказиб юбордик. Хатолардан хулоса чиқарамиз ва олдинга қараб интиламиз.
Кейинги баҳс ЖЧ 1-тури доирасида Колумбия билан? ЖЧ ҳақида нима ҳам деймиз, бу ҳақда кўп гапирилди. Бор кучимизни беришимиз ва рақиблардан айёрроқ ҳаракат қилишимиз керак”, – деди ягона гол муаллифи.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ЖЧ илк турини 18 июнь куни Колумбияга қарши ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан 7:00 да бошланади.



