

Германия терма жамоаси бугун Миллатлар Лигаси 1/2 финали доирасида Португалия жамоасига қарши ўйнайди.
"У ҳали ҳам кучли, бу кўп йиллар давом этмоқда. Бундай даражада шунча вақт ўйнаш – жуда қийин. Роналду ниҳоятда кўп гол урган ва ўйнаган жамоаларига катта таъсир кўрсатган.
Умид қиламанки, бугун у ўйинга катта таъсир кўрсатмайди. Ёшига қарамасдан, у ҳали ҳам жуда хавфли, дарвоза олдида ва ҳавода кучли. Биз эҳтиёткор бўлишимиз керак", – деди Германия терма жамоаси бош мураббийи.



