Роналду терма жамоадаги шеригини "Ал Наcср"га ўтиши учун қаттиқ ҳаракат қилмоқда — 365scores

25 июл 2026, 10:15
"Ал Наcср" ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси ҳамда ватандоши Бруну Фернандешни Саудия клубига ўтишга кўндириш учун қаттиқ ҳаракат қилмоқда.

Бу ҳақда "365scores" хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, Роналду ва "Ал Наcср" Фернандешнинг "қизил иблислар" билан шартномасини узайтириш бўйича боши берк кўчага кириб қолган музокаралардан фойдаланиб қолмоқчи. Саудия клуби 31 ёшли ярим ҳимоячининг улар сафига шу ёзда ўтишини хоҳламоқда.

Аввалроқ ОАВ Фернандешнинг "Манчестер Юнайтед"да фаолиятини давом эттиришга тайёрлиги ҳақида хабар берган эди.

Португалиялик футболчи 2020 йилнинг январидан бери манкунианликлар сафида тўп суради. Якунланган мавсумда Фернандеш барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 22 та голли узатма муаллифига айланди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. "Transfermarkt" портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: 365scores