

Саккиз бор Олимпия ўйинларида қатнашган тажрибали спортчининг таъкидлашича, Месси ҳам, Роналду ҳам ёшига қарамай энг юқори даражада ҳаракат қилмоқда.
"Мессининг қандай югураётгани ва қандай ўйнаётганига қаранг. У майдонда шунчаки юрмайди, жамоаси учун курашади. Худди шундай Криштиану Роналду ҳам жуда яхши ўйнади. Менимча, у ушбу жаҳон чемпионатида Мессидан кам ҳаракат қилмади. Ҳар бир спортчи бундай йирик мусобақага фақат ғалаба қозониш орзуси билан келади", - деди Чусовитина.
Шунингдек, у Жаҳон чемпионати финалида қайси жамоага мухлислик қилишини ҳам айтди.
"Мен Аргентинага мухлислик қиламан! Бугун қайси жамоа яхшироқ ўйнаса, ўша ғалаба қозонади. Ҳар кимнинг ўз мухлислари бор, мен эса аргентиналикларни қўллаб-қувватлайман.
Менимча, ҳисоб 2:1 бўлади. Месси эса албатта гол уради. Ижтимоий тармоқларда Аргентияга ҳакамлар ёрдам беряпти, деган гапларни ўқийман. Менимча, мағлубиятни ҳам муносиб қабул қилиш керак. Ғалабага энг кучли жамоа лойиқ бўлади", - дея қўшимча қилди у.



