

Италия клуби раҳбарияти агар футболчи учун камида 40-50 миллион евро таклиф қилинса, "қизил иблислар"нинг таклифини кўриб чиқади. "Милан" молиявий қийинчиликлар туфайли 26 ёшли Леауни шу суммага қўйиб юборишга тайёр.
Португалиялик футболчининг 2028 йил ёзда тугайдиган шартномасида 175 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган.
Вингер 2025/26 йилги мавсум барча мусобақаларда 30 ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 3 та голли пас узатди. Transfermarkt Леаунинг нархини 65 миллион еврога баҳолаган.



