

Николо Скиранинг маълумотларига кўра, посбон Шимолий Америкадаги мундиаль олдидан “Вилла Парк”ни тарк этишга қатъий қарор қилганди, аммо испаниялик мураббий уни бундай қадам ташламасликка ва жамоада қолишга кўндиришга эришди. Таъкидланишича, айнан Эмери ушбу қарор қабул қилинишида асосий омил бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Мартинеснинг “Астон Вилла”дан кетиши ҳақида камида 2025 йилнинг баҳоридан бери хабар бериб келинади. 2024/2025 йилги мавсум якунида аргентиналик посбон ҳатто Бирмингем мухлислари билан хайрлашганди, бироқ у бўйича муносиб таклиф тушмагач, жамоада қолган эди.
33 ёшли дарвозабон Лондоннинг “Арсенал” клубини тарк этганидан сўнг, 2020 йилдан бери “Астон Вилла” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У “вилланлар” таркибида 256 та ўйин ўтказиб, 305 та гол ўтказиб юборган ва 80 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.



