Расман: "Хоразм" ОКМК дарвозабонини ижарага олди

Sherzod Nurmatov
6 авг 2026, 13:09
Умид Эргашев иккинчи даврада Урганчнинг “Хоразм” клуби шарафини ҳимоя қилади.

“Хоразм” ОКМК дарвозабони Умид Эргашевни сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

27 ёшли посбон мавсум охиригача ижара ҳуқуқи асосида “Хоразм” шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот учун, Умид Эргашев фаолияти давомида ОКМКдан ташқари “Насаф” ва “Навбаҳор” жамоаларида ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Хоразм" матбуот хизмати