"Милан" юлдузи "Галатасарой"нинг асосий мақсадига айланди

Sherzod Nurmatov
28 май 2026, 13:25
"Галатасарой" "Милан" вингери Рафаэл Леау билан шартнома имзоламоқчи.

Бу ҳақда "La Gazzetta dello Sport" хабар берди.

Манбанинг ахборотига кўра, Туркия клуби 26 ёшли португалиялик футболчига 10 миллион евролик шартнома таклиф қилишга тайёр, трансфер нархи эса 40 миллион евродан 50 миллион еврогача бўлиши мумкин.

Леау ушбу мавсум барча мусобақаларда 31 ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урган ва 3 та голли пас узатган. Унинг "Милан" билан шартномаси 2028 йил июнь ойи охиригача амал қилади.

Transfermarkt унинг қийматини 65 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport