"Рома" Бразилия терма жамоаси юлдузини сафига қўшиб олмоқчи — у "Реал"дан кетишни хоҳламоқда

Sherzod Nurmatov
6 авг 2026, 11:20
“Рома” “Реал” ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Эндрикка қизиқиш билдирмоқда.

“Fichajes” нашрининг маълумотларига кўра, 20 ёшли бразилиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Эндрик ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара ҳуқуқи асосида “Лион”да ўтказди. Франция клуби сафида у 21 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урган ва 8 та голли узатмани амалга оширган.

1.jpg

Олдинроқ ҳужумчи “Реал” раҳбариятига шу ёзда клубни тарк этмоқчи эканини маълум қилгани ҳақида журналист Яғиз Сабунжиўғлу ёзиб қолдирганди.

Бразилиялик футболчи ЖЧ-2026’да 4 та ўйинда майдонга тушди.

Эндрик 20 ёшда ва у Бразилиянинг “Палмейрас” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У ушбу жамоа сафида 82 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урган ва 3 та голли узатма муаллифи бўлган. 2024 йилда футболчи “Реал”га ўтган, бироқ турли турнирларда атиги 3 та ўйин ўтказиб, маҳсулдорлик кўрсата олмаган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Fichajes