“Ҳеч ким клубдан устун эмас”: “Реал” Винисиусга ультиматум қўйди

Sherzod Nurmatov
6 авг 2026, 12:10
Винисиус Жуниор атрофидаги трансфер ҳикояси жуда тез фурсатда ортга қайтиб бўлмайдиган нуқтага яқинлашмоқда.

Журналист Хосе Феликс Диаснинг маълумотига кўра, “Реал” раҳбарияти “Арсенал”нинг бразилиялик вингерга бўлган қизиқиши ҳақиқий ва аниқ эканлигини тасдиқловчи маълумот олган. Шунга қарамай, Мадрид клуби футболчидан ўз келажаги борасидаги якуний қарорини зудлик билан маълум қилишни талаб этди.

“Реал”нинг позицияси муросасиз. Клуб вакиллари футболчига аниқ ва ошкора сигнал юборишди: “Ҳеч ким “Реал”дан устун эмас”.

Раҳбарият энди ноаниқликка тоқат қилиш ниятида эмас ва Винисиусдан якуний жавобни кутмоқда. Манбага кўра, бу чўзилиб кетган ҳикоянинг ечими тез орада маълум бўлиши кутилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, олдинроқ “қироллик клуби” бразилиялик футболчини 150 миллион еврога баҳолаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS