МЮ Кэррикни истеъфога чиқармоқчи эмас, клуб барқарорликка эришмоқчи

Administrator
19 сен 2026, 16:39
Ҳозирги вақтда "Манчестер Юнайтед" бош мураббий Майкл Кэррик ўрнига бошқа мутахассис қидираётгани бўйича ҳеч қандай аломатлар йўқ.

Айни дамда 45 ёшли мутахассисга "қизил иблислар" қароргоҳидаги иши кафолатланган. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, манкунианликларнинг спорт директори Жейсон Уилкокс Кэррикнинг клубдаги келажагини ҳал қилиш ваколатига эга ва у барқарорлик тарафдори ҳисобланади.

16 сентябрь куни "Манчестер Юнайтед" Лига кубогининг 1/16 финал баҳсида "Брайтон"га мағлуб бўлди (2:3). Учрашув давомида Кэррик шогирдлари 2:0 ҳисобида олдинда боришаётган эди. Англия чемпионатининг тўртта туридан сўнг "қизил иблислар" тўрт очко жамғариб, 13-ўринни эгаллаб туришибди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›