

“Персеполис” ўртоқлик учрашувида “Киа” жамоасини 7:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўзбекистонлик ҳужумчидан ташқари Муҳаммадризо Миршафиён, Амирҳусайн Маҳмудий, Муҳаммадҳусайн Содиқий ва Ёсин Салмоний ҳам ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди.
Эрон чемпионатининг 13-турида “Пайкон”га қарши кечган учрашувда (3:0) асосий таркибда майдонга тушган футболчилар эса ўртоқлик баҳси олдидан тикланиш машғулотларини ўтказишди.
Маълумот учун, “Киа” клуби Эрон миллий терма жамоаси ва Германиянинг “Ҳамбург” клуби собиқ футболчиси Маҳди Маҳдавикияга тегишли.



