

Шунингдек, агар раҳбарият уни манкунианликларга бошқа ёрдам бера олмайди деб ҳисобласа, клубни тарк этишга тайёр эканини маълум қилди.
"Клуб сўнгги бор чемпионатда жуда, жуда узоқ вақт олдин ғолиб чиққан. Ўшанда ҳозирги футболчилардан бирортаси бу ерда эмасди ва табиийки, ҳамма: "Бу футболчилар чемпионатни ютишга қодир эмас", — дейди. Ҳамма муаммога айланиб қолади ва бу оддий ҳол. Ҳечқиси йўқ. Бу ерда ўзлари тўп тепган клубларда ҳамма совринларни қўлга киритган футболчилар билан бирга ўйнаш бахтига муяссар бўлдим. Хуан Мата футболда барча совринларни ютган. Давид де Хеа ушбу клуб билан кубоклар қўлга киритган. Поль (Погба) ҳамма жойда ғалаба қозонган. Неманья (Матич) ҳамма жойда ютган. Ҳатто Златан (Ибрагимович) ҳам. Улар ҳар ерда совринлар ютишган, бироқ клубни чўққига қайтариш ва Премьер-лигада ғолиб чиқишни уддалай олишмаган.
Бу ерда турли клубларда чемпионликни қўлга киритган кўплаб мураббийлар ишлаган, лекин улар ҳам Премьер-лига кубогини "Юнайтед"га қайтара олишмади. Шунинг учун футболчиларга бўлаётган босим ҳақидаги гап-сўзлар йилдан-йилга такрорланиб келмоқда, деб ҳисоблайман. Ҳар сафар клубда энг узоқ вақт қолаётган ўйинчилар бошқаларга қараганда кўпроқ эътибор марказида бўлишади, чунки бу ерда узоқ муддат тўп тепишнинг салбий томони шунда. Бизни бошқалардан кўра кўпроқ вақт давомида муаммо деб ҳисоблашади.
Мен клубга шундай дедим: агар улар мени "Юнайтед"ни ўзи муносиб бўлган жойга қайтаришга ёрдам бера оладиган одам эмасман, деб ҳис қилишса — мен кетишга тайёрман. Ахир мен ҳам совринлар ютишни истайман. Премьер-лигада ғолиб чиқишни хоҳлайман. Чемпионлар Лигасини ютишни истайман. Буни ҳеч қачон яширмаганман. Бу қўлимдан келадими? Билмайман. Лекин уринишда давом этаман", — дея Фернандешнинг сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sports.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" сўнгги бор 2012/2013 йилги мавсумда Англия чемпиони бўлган. АПЛнинг жорий мавсумида 10-турдан сўнг "қизил иблислар" саккиз очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди.



