Скотт Мактоминей "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин

Aslanov Jasurbek
22 ноя 2026, 16:38
"Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси Скотт Мактоминей "Наполи"даги келажаги борасидаги ноаниқлик сабабли "қизил иблислар" сафига қайтиши мумкин.

Бу ҳақда ESPN нашри TEAMtalk'га таяниб хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, айни дамда Италия клуби шотландиялик футболчи билан 2028 йилнинг ёзида якунига етадиган шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормаяпти. 29 ёшли ярим ҳимоячининг воситачилари аллақачон эҳтимолий янги жамоа қидириш ишларини бошлаб юборишган. "Манчестер Юнайтед" футболчининг қайтиш варианти ҳақида хабардор қилинган.

Мактоминей 2024 йилнинг ёзида "Манчестер Юнайтед"дан "Наполи"га кўчиб ўтган эди. Шотландиялик ўйинчи "қизил иблислар"нинг асосий жамоаси сафида жами 255 та учрашув ўтказиб, 29 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: TEAMtalk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›