

Мутахассис 13 ноябрь куни манкунианликларни қабул қилиб олди. "Манчестер Юнайтед" 10-турдан сўнг 8 очко жамғарган ҳолда АПЛ турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди.
"Манчестер Юнайтед" аввалги сафарларда унинг ушбу лавозимга даъвогарлигини эътиборсиз қолдиргани Почеттино фаолияти қандай ривожлангани ва футбол манзараси нақадар тез ўзгариши мумкинлигидан далолат беради.
2022 йилда Почеттино ўрнига Эрик тен Ҳаг тайинланди ва 2024 йилда Ineos бошқа вариантларни кўриб чиқаётган пайтда ҳам ўз лавозимида қолди. Ўшанда спорт директори Жейсон Уилкокс Почеттинодан кўра Роберто Де Дзерби ва Томас Тухелни афзал кўрган эди. Эътиборни бошқа номзодларга қаратгани учун "Юнайтед"ни танқид қилиб бўлмасди.
Премьер-лига ва Чемпионлар Лигасида Почеттино "Саутгемптон"да ҳаммани ҳайратда қолдирган ва "Тоттенхэм"ни ЧЛ финалига олиб чиққан ўша ғайратли ҳамда харизматик мураббий сифатида қабул қилинишдан тўхтаб, "кечаги кун одами"га айланиб қолиш хавфи остида қолганди.
Ўн йил муқаддам унинг энг яхши жамоаси мураббийнинг ўз акси эди — куч-ғайрат, услуб ва амбицияларга тўла. Ҳозирги Почеттино "Олд Траффорд"га келганида худди шундай қиёфада намоён бўладими ёки йўқ — буни вақт кўрсатади.
Скептиклар Почеттинонинг Шимолий Лондон клубидан кетганидан кейинги фаолият рўйхатига назар ташлаб, унда аввалги олов ҳали ҳам сақланиб қолганми, деган саволни беришлари мумкин. Эҳтимол, Манчестерга кўчиб ўтиш ҳам мураббийнинг ўзи, ҳам "Юнайтед" узоқ кутган ўша учқунга айланар", — деб ёзди Каррагер.



