ПСЖ Дезире Дуэнинг хочсимон пайлари узилганини тасдиқлади

Aslanov Jasurbek
22 ноя 2026, 17:28
ПСЖ расмий сайти орқали қанот ҳужумчиси Дезире Дуэнинг ўнг тиззаси олдинги хочсимон пайлари узилганини тасдиқлади.

21 ёшли футболчи ой охирида жарроҳлик амалиётини бошдан кечиради.

Дуэ Франция Лига 1 мусобақасининг 11-туридан ўрин олган "Ницца"га қарши беллашув (2:3) вақтида жароҳат олган эди. Биринчи бўлим охирида вингери майдондан замбилда олиб чиқиб кетилган.

Жорий мавсумда Дуэ барча турнирларда 15 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол ва 4 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ўйинчининг бозор қиймати 120 миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: psg.fr