

Ҳимоячи аллақачон Англияга учиб борган ва тез орада тиббий кўрикдан ўтади. Бу ҳақида Фабрицио Романо хабар бермоқда. Ҳимоячи Рубен Аморимнинг «Манчестер Юнайтед»даги илк трансфери бўлади. «Қизил иблислар» 20 ёшли футболчи учун 30 миллион евро тўлайди. Шунингдек, шартномада 5 миллион евро бонус қўшилиши ҳақидаги банд ҳам бор.




