Моуриньюнинг "Реал"даги собиқ шогирди унга Мадридда ёрдамчи мураббий бўлади

15 июн 2026, 11:15
Сами Хедира Жозе Моуриньюнинг "Реал Мадрид"даги мураббийлар штабига қўшилади.

The Athletic нашри хабарига кўра, 2010 йилдан 2015 йилгача "Реал" шарафини ҳимоя қилган Германия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси мадридликлар бош мураббийи ёрдамчиси лавозимини эгаллайди. Бу Хедира учун мураббийлик фаолиятидаги илк тажриба бўлади.

Қайд этилишича, Моуринью ўз штабида футболчилар ва мураббийлар ўртасида боғловчи бўла оладиган ёрдамчини кўришни истаган. Бундан аввалроқ португалиялик мутахассис Мадриднинг собиқ ҳимоячиси Пепени таклиф қилмоқчи бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›