

Журналист Аранча Родригеснинг маълум қилишича, Мадрид клуби Моуриньюни июль ойида матбуот ва мухлисларга таништиришни режалаштирмоқда. Бу маълумотни инсайдер Фабрицио Романо ҳам тасдиқлади.
Кеча кечқурун Моуринью "Реал" раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Унда клуб стратегияси ва айрим футболчилар масаласи муҳокама қилинган.
"Бенфика"дан 15 миллион евро эвазига келаётган Моуринью фаолиятида иккинчи марта "Реал"ни бошқаради. У 2010–2013 йилларда ҳам Мадрид клубини бошқариб, Испания чемпионати, Испания Кубоги ва Испания Суперкубогида ғолиб чиққан.



