

"Тезкор студия"нинг навбатдаги эфири аввалгиларидан мутлақо фарқли услубда олиб борилди. Унда таклиф этилган профессионал таҳлилчи-мураббий Нидерландияга қарши кечган баҳсдаги камчиликларимизни махсус чизмалар (визуал тактика) асосида батафсил кўрсатиб берди.
Дастурда Нодирхўжа Юлдашев, Нарзулла Сайдуллаев ва Толибжон Қосимовдан иборат доимий экспертлар гуруҳига Германияда болалар футболи тизимида фаолият юритган, УЕФАнинг "В" лицензияси соҳиби Сарвар Ҳалилов меҳмон сифатида ҳамроҳлик қилди.


Толибжон Қосимов ва Нодирхўжа Юлдашев Бразилиянинг таркиби ҳақида фикрларини билдирди. Сизнингча, ҳозирги Бразилия Жаҳон чемпиони бўла оладими?
Т.Қ - Кечаги Бразилия таркибида "Зенит"дан 2 нафар футболчи бор эди. Бу терма жамоа қандай қилиб чемпионликка давогарлик қилиши мумкин?
Н.Ю - Вақтида ЦСКАда Вагнер Лав ўйнарди, лекин ЦСКА Европа лигасини ютиб юрган пайтлари эди. Лав шу даражасида кўп чақирилмас эди.
Т.Қ - Қанот ҳимоячилари доим ёндириб юрган лекин кеча ундай эмасди. Ўнгда Кафу, Дани Алвес, чапда Марселло. Рафинья биринчи бўлимнинг энг ёмон футболчиси бўлди.
Н.Ю - Қанот ҳимоячилари ҳақида гап кетар экан 1998 йилда Карлос ва Кафу, кейин Алвес ва Марселло. Уларнинг фонида бу қанот ҳимоячиларининг исмини ҳам билмайман.

Кўрсатув меҳмони Сарвар Ҳалилов Марокаш терма жамоаси ҳақида қизиқарли фактни айтиб ўтди.
- Марокаш деганда Африка футболини тасаввур қиламиз. Лекин Марокашнин қайдномасидаги 17 нафар футболчи Европада туғилиб ўсган. Уларнинг шаклланиши Европада бўлган. Кечаги ўйиндан аввал Марокаш 2:1 ҳисобида ютишини тахмин қилгандим. Терма жамоа футболчиларининг аксарияти клубида етакчи. Ҳужумчи ортида ўйнаган Билол Эл Ханнус ҳам "Штутгарт"да муҳим футболчи. У Бельгияда туғилган. Марокаш ярим финалга бориб қолса керак.
Эфир давомида терма жамоамиз ўйини таҳлилига ўтилди. Бунда Европа жамоалари мисол сифатида кўрсатилди. Дейлик ўз вақтида "Бавария", "Гамбург" жамоаларида ўйнаган Вохид Хошемян подакстларнинг бирида ўрганиш жараёнида футболчининг нечи маротаба тўпга тегинишигача ўрганилишини айтган.

С.Ҳ - Хошемян Эронда ҳужумчилар билан иккинчи қаватда ишлаш бўйича персонал иш ҳам олиб борган. Кейрушнинг штабида ишлаган.
Нидерландия билан ўйинга келсак, рақиблар 4 та ҳимоячи бўлиб ўйнаганда Думфрис "Интер"да 3 та ҳимоячи тактикасида юқорида.
Нидерландия Xg борасида анча вазиятлардан фойдалана олмади қайсидир маънода кечирди. Тактик ҳимоя линияни ушлашда хатоларимиз бор. Ўйлайманки, бу хатолар бартараф этилади.
Биз кам узатмалар (пасслар) орқали, тезкорлик эвазига ҳужумга чиқиш орқали хавфли вазиятлар яратишимиз мумкин. Агар қарши ҳужумга тезроқ ўтсак, мақсадга мувофиқ бўлади. Сабаби, бундай вазиятларда Искандеров тўпни ўзида кўп ушлаб қолса, қийналиб қоламиз. Тўғри, Искандеровдан кутамиз аммо Мозговойда кесиб ўтадиган паслар кўпроқ кўрдим. Тактик жиҳатдан Мозговой яхшироқ кўринди.
Мантиқий нуқтаи назардан олсак, 3 та рақибимизнинг ҳимоячилари юқори лигада ўйнайди. Статистик томондан энг тез чемпионат Англияда. Учинчи худудга кириб ортиқча "касания" қиладиган бўлсак, бизга ҳеч қандай имконият қолдиришмайди.
Ҳомийларимиз: CAU, “InfinBank”, “AKFA”, “Ucell”, “TT LLC”, “Black Cofee”, “OfoTour”



