

Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, Моуринью "Реал"га "галактикос"ларни сотиб олиш ўрнига, клубга жамоа учун курашишга, майдонда кўп югуришга ва қурбонликлар беришга тайёр бўлган амбицияли, меҳнаткаш футболчиларни таклиф қилиш кераклигини айтган. Шу билан бирга, португалиялик мутахассисга ўзига ҳаддан ташқари юқори баҳо берадиган футболчилар ёқмаслиги қайд этилган.
Таъкидланишича, "Реал" иқтидорли ҳужумкор ярим ҳимоячи Нико Пасни таркибга қайтариш, академия футболчиси Тьяго Питарчнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш, шунингдек, асосий таркиб учун марказий ва ўнг қанот ҳимоячиларини сотиб олиш ҳамда рақобат муҳитини яратиш учун чап қанот ҳимоячиси ва ярим ҳимоячи позицияларини кучайтириш ниятида.
Моуриньюнинг истаклар рўйхатига битта креатив плеймейкер (бу Пас бўлиши мумкин) ва битта таянч ярим ҳимоячиси киритилгани айтилмоқда.



