

Бу ҳақда ассоциация сайтида хабар берилган.
JFA маълумотига кўра, Мориясу 2027 йилнинг январь-февраль ойларида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги якунига қадар ўз фаолиятини давом эттиради. Шундан сўнг унинг ўрнини ҳозирда Япониянинг 21 ёшгача бўлган терма жамоасида фаолият юритаётган Го Оива эгаллайди.
Япония ўтган жаҳон чемпионатида Нидерландия (7 очко), Швеция (4 очко) ва Тунис (0 очко) жамоалари жой олган "F" гуруҳида 5 очко тўплаб, иккинчи ўринни эгаллаган эди. 1/16 финалда эса Япония Бразилияга имкониятни бой бериб қўйди (1:2).



